Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:41

"Қирғизистонга халқаро кучларни киритиш мақсадга мувофиқ эмас"


Николай Бордюжа фикрича, халқаро кучларнинг Қирғизистонга киритилиши зўравонликларни тўхтатиш урнига, бўхронни кучайтириши мумкин.
Николай Бордюжа фикрича, халқаро кучларнинг Қирғизистонга киритилиши зўравонликларни тўхтатиш урнига, бўхронни кучайтириши мумкин.

дея баён қилди 10 сентябр куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа. Маҳаллий таҳлилчиларнинг кўпчилиги Бордюжанинг фикрларига қўшилса, КХШТ кучларининг Қирғизистонга киритилиши фойдадан ҳоли бўлмас эди, деяётганлар ҳам бор.


КХШТ раҳбари Николай Бордюжа оммавий ахборот воситаларига берган суҳбати чоғида Қирғизистонга халқаро кучларнинг киритилиши бу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўша олмаслигини билдирди.

Бордюжанинг бу баёноти юзасидан шарҳ берган КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдиновнинг айтишича, халқаро кучларнинг Қирғизистонга киритилиши вазиятни янада издан чиқариши мумкин.

- Ташкилот котибиятида Қирғизистонда юзага келган вазиятни таҳлил қилиш ва у ерга тинчликпарвар кучларни киритиш масалани ўрганиш жараёнида, халқаро кучларнинг киритилиши билан вазиятни янада беқарорлаштирувчи бир қатор омиллар мавжудлиги аниқланди. Халқаро кучларнинг Қирғизистонга киритилиши зўравонликларни тўхтатиш урнига, бўхронни кучайтириши мумкин,- деди Владимир Зайнетдинов.

КХШТ матбуот котиби “вазиятни янада беқарорлаштирувчи бир қатор омиллар” нималардан иборат эканини изоҳламаган Зайнетдинов Қирғизистон жанубидаги воқеалар муносабати билан ташкилот ўз фаолиятидаги айрим меъёрлдарни қайта кўриб чиқмоқда, дея таъкидлади.

- Котибиятга бўхронларга тезкор муносабат билдириш механизмини мукаммаллаштирувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилган. Мазкур ҳужжат декабр ойида ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти сессиясида президентларга тақдим этилади,-деди Владимир Зайнетдинов.

Айни пайтда Қирғизистондаги хавфсизлик масаласи бўйича мутахассислар ҳам мамлакатга халқаро кучларнинг киритилиши қирғиз миллий давлатчилиги ва унинг яхлитлиги учун таҳдид бўлар эди, деб ҳисоблайдилар. Бу нуқтаи назардаги таҳлилчилар халқаро кучларнинг киритилиши билан Югославиядаги миллий бўлиниш, жумладан, Сербиядан Косовонинг ажралишини мисол қилиб кўрсатадилар. Шимолий ва жанубий ҳудудлар масаласи мавжуд бўлган Қирғизистон учун ҳам бу хавфли бўлиши мумкин.

Таҳлилчи Тўқтўғул Қақчикеев ҳам ғарб давлатлари вакилларидан иборат халқаро кучларнинг Қирғизистонга киритилиши мамлакатдаги вазиятни янада кескинлаштириб юборар эди, бироқ КХШТ кучлари киритилса бундай хавф мавжуд эмас эди, деб ҳисоблайди:

- КХШТга Марказий Осиё давлатлари ҳам аъзо. Марказий Осиё давлатлари учун Фарғона водийсида барқарорликни сақлаш, вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик устивор йўналишлардан биридир. Шунинг учун КХШТ кучлари киритилишидан хавфсирамаслик лозим эди, -дейди таҳлилчи.

Хавфсизлик масалалари бўйича нуфузли мутахассис бўлган Тўқтўғул Қақчикеевнинг айтишича, Қирғизистон ўз ички ресурсларини ишга солиш орқали вазиятнинг барқарорлашувига эришиши мумкин. Аммо бунинг учун мамлакатда кучли ҳукумат барпо этилиши зарур.

- Негаки, Бакиев, Акаев ҳукумронлиги даврида ишлаган ва ҳозир ҳам ишлаётган вазирлар, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ўзларининг ўта коррупциялашган эканини исботладилар. Ҳукумат вазиятни барқарорлаштириш ва бундан кейин бундай воқеалар такрорланмаслиги учун энг аввало куч ишлатиш салоҳиятига эга тузилмаларда тозалаш ўтказиши зарур. Бироқ кучли ҳукумат бўлмагунича бу вазифани уддалаш қийин,-дейди Тўқтўғул Қақчикеев.
XS
SM
MD
LG