Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:59

Исроил ва фаластин раҳбарлари Мисрда


Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняҳу ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос юзма-юз ўтказиладиган музокараларнинг иккинчи қисмини бугун Мисрда бошлашди.

АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон Мисрнинг Шарм аш-Шайх курортида ўтадиган Исроил-Фаластин музокараларида воситачилик қилмоқда.

Музокора арафасида Клинтон икки тарафнинг келишувга эришилари фурсати келди, дея баён қилди.

Клинтон хоним Исроил тарафи Ғарбий Соҳилда уй-жойлар қурилишига жорий қилган мораторийни яна узайтириши кераклигини таъкидлади.

Клинтонга кўра ҳар иккала томон бу муаммо ечимини излаши лозим.

Якшанба куни Нетаняҳу мораторий узайтирилмаслига, аммо ғарбий соҳилда уй-жойлар қурилиши бир оз қисқариши мумкинлигига ишора қилди.

Маҳмуд Аббос эса, ишғол остидаги Фаластин ҳудудларида янги қурилишлар бошланса, дарҳол музокора столини тарк қилишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG