Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:12

Германиядаги шаҳарда тўрт одам нобуд бўлди


Германия жануби-ғарбидаги шаҳарда тўрт одам нобуд бўлди, полициянинг бир ходими оғир яраланди.

Воқеа ҳақида турли маълумотлар олинмоқда.

Германия полицияси Швейцария ва Франция чегарасига яқин Леррах шаҳридаги турар жой биносида содир бўлган портлаш ва ёнғиндан кейин икки кишининг жасади топилганини билдирди.

Германиядаги ахборот воситалари эса Леррах шаҳридаги касалхонага бостириб кирган бир аёл ўт очгани оқибатида касалхонанинг бир неча ходими нобуд бўлганини билдирди.

Кейинроқ аёл полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG