БМТнинг Афғонистондаги вакили Стаффан де Мистура 18 сентябр куни ўтказилган парламент сайловини муваффақият дейиш учун “вақт ҳали эрта” эканини айтди.
Ундан олдин Афғонистоннинг Мустақил сайлов комиссияси шанба кунги сайловни муваффақиятли ўтди, деб эълон қилган эди.
Айни пайтда Мустақил сайлов комиссияси раиси Фозил Аҳмад Манавий 18 сентябр куни ўғирлаб кетилган комиссия ходимларининг жасадлари топилганини айтди.
- Мен Балх вилоятининг Чемтол туманида кеча ўғирлаб кетилган уч нафар ходимларимиз ҳақида ёмон хабар олдим. Улар қатл этилган. Биз уларнинг жасадларини бугун топдик, деди Фозил Аҳмад Манавий.
Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси сайлов давомида комиссиянинг 29 ходими яраланганини билдирди.
Зўравонликларга қарамай Афғонистонда ўтказилган парламент сайловида фуқароларнинг оз қисми қатнашгани ва сохтакорликка йўл қўйилгани иддао қилинмоқда.