Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:30

Карзай БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш режасидан воз кечди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай парламент сайловлари натижалари эълон қилинишини шахсан назорат қилиш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок режаларини бекор қилди.

Президент матбуот вакили Воҳид Умар президент Карзай “афғон халқи муҳим сиёсий жараённи бошдан кечираётгани боис” мамлакатда қолишга қарор қилганини баён қилди.

БМТ йиғинида Карзайнинг ўрнига Афғонистон Ташқи ишлар вазири Залмай Расул иштирок этадиган бўлди.

Шанба кунги сайловда овозларни қалбаклаштиришга уринишлар ва овозларни ҳисоблаётган мутасаддиларга нисбатан таҳдидлар бўлганига оид хабарлар якуний натижаларга путур етказиши мумкин, деган хавотирлар бор.

Шанба куни БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Штефан де Мистура айрим афғон расмийларидан фарқли ўлароқ, “сайловлар муваффақиятли ўтди дейишга ҳали эрта”, дея баён қилди.

БМТ ҳомийлик қиладиган Афғонистоннинг сайловларга оид шикоятларни кўриб чиқадиган комиссияси бугунгача 700та шикоят келиб тушганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG