Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:19

Афғонистондаги сайлов бўйича уч минг шикоят тушди


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси 18 сентябр куни ўтказилган парламент сайлови бўйича 3 мингга яқин расмий шикоят олинганини билдирди.

БМТ хомийлигидаги Сайловларга оид шикоятларни ўрганиш комиссияси аъзоси Аҳмад Зиё Рафат келиб тушган шикоятлар овоз бериш ва сайловолди жараёнларига тааллуқли эканини айтди.

Зиё Рафат шикоятлар учун белгиланган муддатни икки кунга узайтириш масаласи кўрилаётганини айтди.

Толибон ҳаракати сайлов жараёнини издан чиқаришга таҳдид қилгани ва қатор ҳужумлар амалга оширганига қарамай, Афғонистон ва ҳориж давлатлари Афғонистон парламент сайлови ўтказилганини олқишладилар.

Бироқ сайлов ўтказилганидан кейин овоз берган сайловчилар сони камлиги, соҳтакорликка йўл қўйилгани ва бошқа қонунбузарликлар рўй берганидан ташвиш билдирилмоқда.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва БМТнинг Афғонистондаги вакили Стаффан де Мистура сайловни муваффақиятли дейиш учун ҳали эрта, демоқда.
XS
SM
MD
LG