Эроннинг Моҳобод шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида камида ўн одам нобуд бўлгани, ўнлаб одам яралангани хабар қилинмоқда.
Эроннинг давлатга қарашли “Press TV” телевидениеси портлаш Эрон-Ироқ уруши бошланганининг 30 йиллиги муносабати билан уюштирилган ҳарбий парад пайтида содир этилганини маълум қилди.
- Маҳаллий расмийлар яраланганларнинг барчаси аёллар ва болалар эканини айтиб, ҳужум учун аксилинқилоб унсурларни айблади. Портлаш масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ёки шахс ўз зиммасига олмади,- дея хабар қилди “Press TV”.
Моҳобод шаҳрида яшовчи 190 минг аҳолининг катта қисмини курдлар ва сунний мусулмонлар ташкил этади.
Сўнгги йилларда Эрон хавфсизлик кучлари ва курд партизан гуруҳлари ўртасида қонли тўқнашувлар рўй бермоқда.