БМТ Бош котиби Бан Ки Мун аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш учун 40 миллиард АҚШ долларига тенг дастурни эълон қилди. Бош котиб бу маблағ дунё бўйича миллионлаб одам ҳаётини сақлаб қолади, дея баён қилди.
Бан Ки Мун “Аёллар ва болалар саломатлиги учун глобал стратегия”ни амалга ошириш учун маблағ ажратишни турли ҳукуматлар, филантроплар ва хусусий ширкатлар ваъда қилганини маълум қилди.
2015 йилгача мўлжалланган дастур 16 миллион одам ҳаётини сақлаб қолиши мумкин, дея қўшимча қилди бош котиб.
Бу ташаббус Ню Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида Мингйиллик ривожланиш режалари борасида ўтказилаётган саммит ниҳоясига етаётган кунда эълон қилинди.
Анжуманнинг 22 сентябр кунги йиғилишида АҚШ Президенти Барак Обама ва Хитой Бош вазири Вен Жиабаонинг нутқ сўзлаши кутилмоқда. Уч кунлик йиғилишда 140та давлат раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқлари қатнашмоқда.