Линклар

Шошилинч хабар
15 июн 2025, Тошкент вақти: 22:56

Россия Эронга ракеталар етказиб бериш режасидан воз кечди


Россия Президенти Дмитрий Медведев Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа қилишда ишлатиладиган “С-300” русумидаги ракеталар етказиб беришни таъқиқловчи фармонни имзолади.

Ундан олдин Россия қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Николай Макаров халқаро санкцияларга зид бўлгани боис Эронга “С-300” русумидаги ракеталарни етказиб бериш режаси бекор қилинганини маълум қилган эди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров июн ойида БМТ томонидан Эронга қарши жорий қилинган ҳарбий ва молиявий санкциялар Теҳронга “С-300” русумидаги қанотли ракеталар етказиб бериш ҳақидаги келишувга таъсир қилмаслигини айтган эди.

Россия Эрон билан шартномани бир неча йил олдин имзолаган, лекин Эроннинг ҳарбий қудрати ошишидан хавотир билдирган АҚШ ва Исроилнинг босими туфайли ракеталар етказиб бермаган.
XS
SM
MD
LG