Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2024, Тошкент вақти: 06:16

Мораторий муддати узайтирилмайди


Исроил ва Фаластин раҳбарлари ўртасидаги бевосита музокаралар яна боши берк кўчага кириб қоладиган кўринади.
Исроил ва Фаластин раҳбарлари ўртасидаги бевосита музокаралар яна боши берк кўчага кириб қоладиган кўринади.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғарбий Соҳилдаги қурилишларга жорий этилган мораторий муддати узайтирилмаслигини маълум қилди. Фаластин Президенти Маҳмуд Аббоснинг бу вазиятда тинчлик музокараларини тарк этишдан огоҳлантириб келаётгани тинчлик музокараларини яна изидан чиқариши мумкин.


Фаластин, Исроил ва АҚШ расмийлари Фаластин-Исроил ўртасида янги бошланган ва бир ой ўтар-ўтмас яна боши берк кўчага кириб қолган тинчлик музокаралари устида бош қотирмоқда.

Иордан дарёси Ғарбий Соҳилидаги яҳудий кўчманчилари учун қурилишларни тўхтатиб туришга қаратилган 10 ойлик мораторий муддати 26 сентябр тунги соат 12да якунига етади.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу мораторий муддати узайтирилимаслигини маълум қилди ва шу сана мунсабати билан яҳудий кўчманчиларига мурожаат қилар экан, уларни сабрли бўлишга чақирди.

Бунга қадар Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос агар мораторий муддати узайтирилмаса, Исроил билан тўғридан-тўғри музокараларни тарк этишидан огоҳлантирган эди.

Шанба куни БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида сўзлаган Маҳмуд Аббос буни яна бир бор такрорлаб, жумладан, шундай деди:


- Бизнинг қурилиш ҳаракатларини тўхтатиш, блокадани бекор қилиш ва Исроилнинг бошқа ноқонуний сиёсати ҳамда амалиётларини тўхтатиш тўғрисидаги сўровимиз тинчлик жараёнлари олдидан қўйилган ўзбошимча шартлар эмас. Бу аввал берилган ваъдалар ва аввалги мажбуриятларнинг бажарилиши заруратидан келиб чиққан ва шунга кўра, сиёсий жараёнларнинг энг аввалидан буён қайта ва қайта таъкидлаб келинаётган талаблардир. Исроилнинг бу мажбуриятлар ҳамда ваъдаларни бажариши тинчлик музокараларининг муваффақиятли якуни учун зарур муҳитни яратади, деди Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос.

Ҳозирги шароитда ҳар икки томон ўртадаги кескинликни юмшатиш йўлларини топиш истагини намойиш қилмоқда.

Араб нашрларидан бири бўлган “Ал-Ҳаят” газетаси Маҳмуд Аббоснинг Исроил томони мораторий муддатини узайтирмаган тақдирда ҳам тинчлик музокараларини дарҳол тарк этмаслиги ҳақидаги баёнотини чоп этди.

Ўз навбатида Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак ҳам, ББС хабарига кўра, тинчлик музокараларида бир битимга эришиш имкониятларини 50ка 50 дея баҳолаб, бу борада некбин эканини намойиш қилмоқда.

Айни пайтда Ғазо Минтақасини назорат қилаётган ХАМАС гуруҳи Маҳмуд Аббосни Исроил билан музокара юритаётгани учун қоралмоқда. Исроилда эса Ғарбий Соҳилдаги қурилиш тарафдори бўлган мухолиф партиялар мамлакат бош вазирига босим ўтказмоқда. Ҳатто, Нетаняҳунинг мухолифлари мораторий якунига етганини нишонлаб, Ғарбий Соҳилдаги Ревава қишлоғида янги уйларнинг қурилишига бағишланган тадбирларни ҳам ўтказди.

Шу таҳлит яна боши берк кўчага кириб қолаётган тинчлик музокараларини тарк этишидан огоҳлантириб келган Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 26 сентябр куни Парижга сафар қилди ва у ерда қилган чиқишида юзага келган вазиятни 4 октябор куни араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан муҳокама этишини билдирди.
XS
SM
MD
LG