Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:19

Афғонистонда кўкнори етиштириш 50 фоизга камайди


Афғонистонда кўкнори етиштириш қарийб 50 фоизга камайган. БМТ эълон қилган ҳисоботда айтилишича, бунга замбуруғ касаллигининг тарқагани сабаб бўлган.

Жаҳонда истеъмол этиладиган гиёҳванд моддаларининг 90 фоизи Афғонистонда етиштирилади.

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш идораси ҳисоб-китобларига кўра, бу йил Афғонистонда 3600 тонна афюн етиштирилган ва бу 2009 йилдаги ҳосилга қараганда 48 фоизга камдир.

Аммо халқаро ташкилот жаҳон бозорида афюн нархи кўтарилиб бораётгани боис афғон деҳқонлари яна кўкнори етиштиришга тушишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмас, дея огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG