Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2025, Тошкент вақти: 17:41

Жаҳон банки Покистонга 400 миллион доллар кредит беришни маъқуллади


Бу маблағ мисли кўрилмаган сув тошқинлари рўй берган Покистонда қайта тиклаш ишларига сарфланиши мўлжалланган.

Жаҳон банки пайшанба куни эълон қилган баёнотда табиий офатдан азият чеккан аҳолига ёрдам бериш мақсадида озиқ-овқат, тиббий дорилар, чодирлар, ёнилғи ва ускуналар сотиб олиш учун Покистонга 300 миллион доллар кредит ажратилгани билдирилган.

Жаҳон банки бу маблағ сув тошқинлари оқибатларини тугатиш учун Покистонга ваъда қилинган бир миллиард доллар ёрдам пулининг бир қисми эканини билдирди.

Баёнотда, дастлабки маълумотларга кўра сув тошқинлари оқибатида Покистонда бир миллион 800 минг уйга зарар етгани ёки вайрон бўлгани ҳамда саккиз миллион аҳоли уйларини ташлаб бошқа жойларга кўчгани билдирилган.

Жаҳон банки табиий офатдан зарар кўрган автомобил йўлларини таъмирлашда Покистонга ёрдам бериш учун яна 130 миллион доллар кредит берилишини маъқуллади.
XS
SM
MD
LG