Бугун Босния ва Герцоговина аҳолиси мамлакатнинг серб, хорват ва мусулмонлар вакилларидан иборат Президиумни сайлайди.
Босния ва Грецоговина президиуми - мамлакатдаги ижроия ҳокимиятининг коллектив олий органи бўлиб, миқёс жиҳатдан давлат раҳбари лавозимига тенгдир. Бу коллектив бошқарув органи мамлакатдаги уч йирик жамоадан 4 йиллик муддатга давлат раҳбарлигига сайланган 3 вакилдан иборат.
Шунингдек, сайловчилар Марказий парламент депутатлари ҳамда Серб мухтор республикаси ва Босния-Герцоговина федерацияси ассамблеялари вакилларини ҳам сайлайди.
Серб мухтор республикасида эса президентлик сайлови ҳам бўлиб ўтади.
1995 йилда Боснияда якунига етган урушдан буён олтинчи бор ўтказилаётган сайловда иштирок этувчи сайловчилар сони 3 миллион 100 минг атрофида.
1992-1995 йиллар оралиғида бўлиб ўтган уруш чоғида бу диёрда 100 мингга яқин одам ўлдирилган эди. Ушбу уруш оқибатлари серблар, хорватлар ва мусулмонлар жамоалари муносабатларида ҳали-ҳануз сезилади.
Шу боис умумхалқ сайловлари Босния ва Герцоговинанинг Европа Иттифоқи ҳамда НАТОга аъзолиги йўлидаги муҳим сиёсий тадбир бўлиши кутилмоқда.