Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:47

Тюменда тақирбошлар судланди


Тюмен вилоят суди томонидан экстремист топилган 14 нафар тақирбош турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Улар Ўзбекистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларининг 6 нафарига оғир тан жароҳати етказганликда, икки нафарини ўлдирганликда айбланиб, 4 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга қамалди.

Тергов идоралари ходимлари берган маълумотга кўра, тақирбошларнинг ноқонуний ташкилоти таркибига, шунингдек, 9 нафар вояга етмаган шахслар кирган.

Тақирбошлар ташкилоти асосчиси Александр Ходирев 20 йиллик жазо муддатини қаттиқ режимдаги колонияда ўтайдиган бўлди.

Жиноий гуруҳ фаолияти 2008 йилнинг кузида Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG