Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:09

Рашт водийсида ҳарбийлар қурол-аслаҳа омборини топди


Тожикистон махсус кучлари Рашт туманида бораётган махсус амалиётлар чоғида қурол-аслаҳа, дори-дармон ва озиқ-овқат сақланаётган яширин омбор топилганини маълум қилди.

Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари бераётган хабарларга кўра, омбор Камароб ғоридан топилган. Ҳукумат кучлари бу ҳудудда Мудофаа вазирлиги автоколоннасини ўққа тутган жанггариларни қидирмоқда.

Ушбу ҳужум натижасида 26 ҳарбий ўлган эди.

2 октябр куни бу ҳудудда махсус кучлари ва жанггари гуруҳлар ўртасида навбатдаги тўқнашувлар бошлангани хабар қилинган ҳамда бу мамлакат расмийлари томонидан қисман тасдиқланган эди.

Айни пайтда Тожикистондаги мухбиримиз Рашт водийсида ҳукумат кучлари олиб бораётган амалиётларга оид маълумотларни мустақил равишда ўрганиш мушкуллигича қолаётганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG