Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:24

Сунъий уруғлантиришни кашф қилган олимга Нобел мукофоти берилди


Британиялик физиолог Роберт Эдвардс.
Британиялик физиолог Роберт Эдвардс.

Британиялик физиолог Роберт Эдвардс медицина бўйича 2010 йилги Нобел мукофотига сазовор бўлди.

У сунъий уруғлантириш кашфиётини ривожлантиргани учун мукофотга сазовор, деб топилди. Айни кашфиёт фарзанд кўриш имконига эга бўлмаган оилаларга фарзандли бўлишда кўмак берувчи энг самарали технология сифатида баҳоланмоқда.

Швециядаги Каролинска институти Нобел қўмитаси ҳам Эдвардсга мукофот берар экан, буни “замонавий медицина ривожи учун қўшган улкан ҳиссаси учун”, деб изоҳлади.

85 ёшли физиолог тухумҳужаёрани ташқарида уруғлантириб, кейин уни она танасига ўрнатиш устидаги изланишларини 1950 йилларда бошлаган. Бу тадқиқотларни Эдвардс яна бир олим, 1988 йилда оламдан ўтган Патрик Стептое билан бирга олиб борган.

Эдвардс кашфиёти билан дунёга келган биринчи бола 1978 йилда Британияда туғилган эди.

Нобелнинг тиббиёт йўналишидаги мукофоти анъана бўйича ҳар йили биринчи бўлиб эълон қилинади. Нобелнинг физика, кимё, адабиёт, тинчлик бўйича мукофоти совриндорлари шу ҳафта ичида, иқтисодиёт бўйича совриндори эса кейинги ҳафта душанба куни эълон қилинади.

Мукофотнинг бу йилги соҳиблари 1 ярим миллион доллар миқдорида пул, диплом ва олтин медал билан тақдирланади.

XS
SM
MD
LG