Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:59

Варшавада ўзбек қочқинларининг қайтариб юборилмаслиги талаб қилинди


Чет мамлакатларда бошпана топган ўнга яқин ўзбекистонлик Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Варшавадаги идораси қаршисида Қозоғистон прокуратурасининг ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция этиш қарорига норозилик билдириб, намойиш ўтказмоқда.

Намойишчилар ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга қайтариб юбормасликни талаб этишмоқда. Норозилик тадбири Варшавада ЕХҲТ йиғини ўтаётган бир пайтда ташкиллаштирилди. Йиғин кун тартибида инсон ҳуқуқлари масаласи ҳам бор.

- Ҳозир Варшавада ЕХҲТ саммити ўтаётган бинони олдида туриб, ҳозирги кунда Алматида сақланиб турган ўзбекистонлик қочқинларни Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликни талаб қилиб пикет ўтказяпмиз. Кўпчилик чиқиб, қизиқиб, расмга олиб, суҳбатлар бўлиб турибди ҳозир. Анча қизғин. Тадбиримиз 7 октябрга қадар давом этади, - деди норозилик тадбири қатнашчиларидан бири Ҳасан Темиров.

Бу йил Қозоғистон ЕХҲТга расилик қилмоқда. Бир неча йилдан буён Қозоғистон ҳудудида яшаб келган 50га яқин ўзбекистонлик қочқин июн ойида Қозоғистонда хибсга олинган эди.

Айни дамда уларнинг 30 нафари Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи қаршисида қолмоқда. Ўзбекистон томони уларни яширин диний фаолиятда айблаган.

Сентябр ойи ўрталарида Европанинг кўпгина ўаҳарларида ҳам намойишлар бўлган ва қочқинларнинг Ўзбекистонга қайтариб юборилмаслиги талаб қилинган эди.
XS
SM
MD
LG