Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2025, Тошкент вақти: 21:03

АҚШ ва Исроил йирик ҳарбий шартнома имзолади


Исроил АҚШдан икки миллиард 750 миллион долларга “F-35” русумидаги 20та жанговор учқич сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади.

Исроилнинг АҚШдаги элчиси Майкл Орен “F-35” русумидаги учқичларни дунёдаги энг замонавий жанговор учқич, дея атади.

Элчи Орен янги учқичлар Исроилнинг мудофаа қудратини оширишини айтди.

Исроил ва АҚШ ўртасидаги шартнома учқичлар нархи, “F-35” учқичларни ишлаб чиқаришда Исроилнинг иштироки каби масалалар йиллар давомида муҳокама қилинганидан сўнг имзоланди.
XS
SM
MD
LG