Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Хитой Бош вазири Вен Жиабао Туркияга сафар қилмоқда


Икки кунлик сафардан мақсад икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

Веннинг Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Президент Абдулла Гул ва маҳаллий тадбиркорлар билан учрашиши режаланган.

Хитой бош вазирининг Туркияга сафари чоғида савдо, энергетика, транспорт телекоммуникация ва маданият каби соҳаларда 10га яқин шартноманинг имзоланиши кутилмоқда.

Таҳлилчилар фикрича, Туркиянинг иқтисодиёти ўсиб бораётгани, Яқин Шарқ ва минтақанинг бошқа давлатларда сиёсий роли ошиб бораётгани боис Хитой раҳбарлари Туркияда ўз мавқеини мустаҳкамлаш йўлларини изламоқда.

Вен Жиабао сармояларга оид кўп миллиардлик шартномалар имзоланган Европа давлатларига сафарининг сўнгги босқичи доирасида Туркияга сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG