Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2025, Тошкент вақти: 07:26

Аҳмадинажод яна Исроилни танқид қилди


Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинажод пайшанба куни Ливанга ташрифини якунлар экан Исроилни яна бир бор танқид қилди.

Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ" радикал шиа гуруҳлари назоратидаги Бинт Жабил шаҳри аҳолиси олдида чиқиш қилган Аҳмадинажод Исроилни "босқинчи, сионист режим", дея атаб, бу давлатнинг келажаги йўқ деб айтди.

АҚШ ва Исроил Эрон раҳбарининг Ливан жанубига ташрифини "провокация", деб атади. 2006 йилда Ливан жанубида Исроил ҳарбийлари ва "Ҳизбуллоҳ" жанггарилари ўртасида қонли тўқнашувлар рўй берган эди.
XS
SM
MD
LG