Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:04

Абдумалик Бобоев устидан ҳукм чиқиши кутилмоқда


Абдумалик Бобоев.
Абдумалик Бобоев.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев устидан бошланган маҳкаманинг сўнгги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Суд залига журналистлар киритилмади.


Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судида “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев устидан бошланган маҳкаманинг сўнгги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Ҳакамлар ҳукм юзасидан маслаҳатлашиш учун Тошкент вақти билан соат 17:00га қадар танаффус эълон қилди.

Маҳкама жараёнини бевосита кузатаётган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов суднинг охирги мажлиси ҳақида Озодликка буларни айтди.

- Давлат айбловчиси музокарада иштирок этганида Абдумалик Бобоевга минимал иш ҳақининг 450 баробарини тўлаш тўғрисида ва журналистик фаолиятини уч йилга тўхтатиш илтимоси билан чиқди судга. Адвокат (Сергей) Майоров ўз нутқида қўйилган ҳамма тўртта айбловдан оқлашни сўради. Давлат айбловчисининг ўзи 223-моддани (чегарадан ноқонуний ўтиш моддасини) бу жиноят ишидан олиб ташлашни илтимос қилди, - деди Суръат Икромов.

Абдумалик Бобоев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244, 140, 139, 223-моддалари бўйича: туҳмат ва ҳақорат, Ўзбекистон давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёҳуд тарқатишда айбланмоқда.

Халқаро эшиттиришлар бўйича АҚШ кенгаши 13 октябр куни Прага шаҳридаги Озод Европа/Озодлик радиоси Бош қароргоҳида бўлиб ўтган йиғинда “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоев тақдири борасида жиддий хавотир билдириб Ўзбекистонни Бобоевга қўйилаётган айбловларни олиб ташлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG