Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2025, Тошкент вақти: 03:08

Қарағанда автоҳалокатида россиялик аёл ҳам бўлган


13 октябр куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида рўй берган автоҳалокатда ҳалок бўлганлар орасида бир нафар россиялик аёл борлиги аниқланди.

Қозоғистон Ички ишлар бошқармасининг тергов департаменти бошлиғи Канат Исхаковнинг “Интерфакс-Казахстан” агентлигига билдиришича, қурбон бўлганлар орасида Россия фуқароси борлиги 15 октябр куни эрталаб маълум бўлган. Қарағандага қария отасини кўргани келган 31 ёшли екатеринбурглик бу аёлни унинг дугонаси таниган.

Олдинроқ барча жабрланганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги маълум қилинган эди.

Чоршанба куни кечқурун “Олмаота-Екатеринбург” трассасида иккита автобус ва иккита “Камаз” автомашиналарининг тўқнашуви натижасида чиққан ёнғинда Россияга кетаётган “Мерседес” автобусида 10 нафар йўловчи ва “Камаз” ҳайдовчиси халок бўлган, етти киши турли оғирликдаги жароҳат олган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тарқатган маълумотига кўра, автоҳалокатда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Россияга олиб кетаётган “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси айбдор топилган.
XS
SM
MD
LG