Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2024, Тошкент вақти: 09:22

Японияда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳимояси муҳокма қилинади


Бугун Японияда атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳамда бузилиши оқибатида Ер юзидаги ўсмлик ва ҳайвонот дунёсининг йўқолиб кетишидан сақлаб қолишга қаратилган нуфузли халқаро анжуман иш бошлади.

Нагоя шаҳрида бораётган 12 кунлик анжуманда дунёнинг 190 давлатидан борган делегация ва БМТ нинг Биологик хилма-хилликни сақолаб қолиш конвенциясига аъзо давлат вакиллари иштирок этади.

Олимлар айни пайтда дунё бўйлаб баъзи ҳайвон турлари йўқолиш арафасида ёки йўқолиб бормоқда, дея хавотир билидирб келади. Шунингдек, инсоният ҳаёти учун жуда муҳим экотизималар, жумладан, маржон рифлари ва тропик ўрмонлар аҳволи ёмонлашиб бормоқда.

Тахминларга кўра, Нагоя учрашувларда бой ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида табиий бойликларни тақсимлаш ҳамда сақлаб қолиш бобида келишмовчиликлар ҳам юзага чиқиши мумкин.

XS
SM
MD
LG