Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:23

Пъер Морел Тошкентга бориб келди


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пъер Морел ўтган ҳафта охирида Тошкентга қилган сафари чоғида Ўзбекистон расмийлари билан Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилган.

Озодликка берган интервьюсида Европа Иттифоқи расмийси Тошкентга бир кунлик сафари тафсилотларига қисқача тўхталар экан, Ўзбекистонга ташрифи муҳим сабабларидан бири айнан Қирғизистон масаласи бўлганини урғулади.

- Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Олий Мажлиснинг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Содиқ Сафоев ва бошқа юқори мартабали расмийлари билан ўтган учрашувларда барча йўналишлардаги алоқаларни кучайтиришга оид масалалар билан бирга қўшни Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилдик. Қирғизистондан сўнг Ўзбекистонга келишимнинг муҳим сабабларидан бири ҳам шу Қирғизистондаги вазият эди, деди Пъер Морел Озодлик билан суҳбатда.

Айни пайтда айрим оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг Қирғизистонга оид муносабатини ЕИ қувватлашига оид ундан келтирилган иқтибосларни инкор қилмас экан, Пъер Морел, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон расмийлари билан музокараларига оид якуний баёноти 25 октябр куни иттифоқнинг Ташқи ишлар бўйича кенгаши йиғилишидан сўнг эълон қилинишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG