Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:46

Францияда нефт маҳсулотлари омборлари йўли очилди


Францияда пенсия таъминоти тизими ислоҳотига қарши ўтказилаётган акциялар иштирокчилари томонидан тўсиб турилган 200 дан зиёд нефт маҳсулотлари омборлари йўли очилди.

Мамлакатдаги 3 та нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари ҳам иш ташлашни тўхтатишга розилик берди.

Франция иқтисодиёт вазири Кристиан Лагард норозилик акциялари туфайли мамлакат кунига 200 миллиондан 400 миллион еврогача зарар кўраётгани тўғрисида душанба куни баёнот берди.

Францияда пенсия ёшини 2 йилга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жорий ҳафтада тасдиқланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG