Куни кеча Индонезияда юз берган бирданига икки табиий офатдан камида 113 киши нобуд бўлди, ўнлаб киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, 4 мингдан зиёд одам бошпанасиз қолди.
Бу қурбонлар душанба куни кечқурун Суматра яқинидаги оролларда юз берган зилзила ва унинг оқибати ўлароқ океанда кўтарилган тўфон туфайли бўлган бўлса, сешанба куни Ява оролида Мерапи вулқони уйғониб, баъзи маълумотларга қараганда 13, бошқаларида айтилишича 19 киши нобуд бўлди. Юзлаб киши уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди.
Индонезия ҳукумати жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатмоқда.