Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:44

НАТО раҳбари Россия билан яхши алоқаларга умидвор


Лондонда сўзлаган НАТО Бош котиби тез орада Россия билан муносабатларда янги босқич бошланишига умид билдирди.

“Financial Times” нашрига интервью берган Андерс Фог Расмуссен ўзаро муносабатлар дер экан, Афғонистондаги низолар ва Европада ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимини яратишга оид сўзлашувларни алоҳида урғулади.

Расмуссен Россия Президенти Димитрий Медведевнинг кейинги ойда Лиссабонда бўладиган НАТО саммитидаги иштироки томонлар ўртасида 2008 йилдаги Россия-Грузия урушидан сўнг совуқлашган муносабатларда янги давр бошлашига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG