Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:47

ЕИ: Европа Кенгаши Россияни губернаторларни сайлашга чақирди


Европа Кенгаши пайшанба куни Россияни областлар губернаторларини умумхалқ сайлови орқали танлашга қайтишга ҳамда уларга ишончсизлик билдириб ишдан олишни тўхтатишга чақирди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европанинг энг юқори инстанцияси бўлган Европа Кенгаши пайшанба куни қабул қилган ҳужжатда Россияда давлатнинг маҳаллий маъмуриятлар устидан назоратини ҳаддан зиёд эканлиги таъкидланган.

Европа Кенгашининг бу чақириғидан бир ой муқаддам президент Медведев Москва шаҳри мэри Юрий Лужковни ишдан олган эди.
XS
SM
MD
LG