Линклар

Шошилинч хабар
05 октябр 2024, Тошкент вақти: 15:07

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларнинг ярми тармоққа мобил орқали чиқади


Ўзбекистонда олти ярим миллиондан зиёд интернет фойдаланувчининг деярли ярми жаҳон тармоғига мобил алоқа орқали чиқади. Бу ҳақда gazeta.uz интернет нашри Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш вазирлиги расмийларига таяниб хабар тарқатди.

Агар бу маълумотга ишонилса, Ўзбекистонда ҳар 5 одамнинг бири жаҳон тармоғидан фойдаланиш имконига эга, деган хулоса келиб чиқади. Агентликнинг билдиришича, Ўзбекистонда Интернетга уланиш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектлари сони 1 октябрга келиб 965тага, интернет-кафелар сони 1021 тага етган.

Тармоққа уланишнинг умумий тезлиги секундига 1890 Кбитга тенг, Ўзбекистоннинг миллий “UZ” зонасида рўйхатга олинган доменлар сони эса 10 мингдан ошиб кетган.

Аммо, Ўзбекистонда ҳукумат хуш кўрмайдиган мухолифат ва мустақил вeб-нашрлар тўсиб қўйилган. Озодлик сайти баробарида кўплаб сайтларнинг Ўзбекистонда очилиши имконсиз. Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳисоботида Ўзбекистон ҳамон Интернет душманлари рўйхатида.
XS
SM
MD
LG