Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:30

Медведев Курил оролларига қадам босган биринчи президент бўлди


Россия президенти Дмитрий Медведев бугун Курил оролларига борди. Медведев Япония даъво қиладиган оролларга борган биринчи Россия раҳбари бўлди.

Медведевнинг Кунашир оролига ташрифи унинг ноябр ойи ўрталарида ўтказилиши режалаштирилган Осиё ва Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида қатнашиш учун Японияга қиладаган сафари олдидан амалга ошмоқда.

Совет Иттифоқи Курил оролларини Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин босиб олган ва ўшандан бери бу минтақа устидаги мунозаралар Москва билан Токио ўртасидаги муносабатларга таъсир этиб келади.

Курил оролларига оид мунозаралар Россия билан Япония ўртасида расман тинчлик келишувининг имзоланишига тўсқинлик қилиб келган ягона муаммодир.

Япония Курил оролларини ўзининг шимолий ҳудудлари, деб ҳисоблайди. Япония бош вазири Наото Кан Медведевнинг Курилга қадам босиши “ўта таассуфли” ҳолдир, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG