Қўшма Штатлар Истанбулда амалга оширилган ва 32 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган худкуш ҳужумини қоралаб, Туркия ҳукуматини қўллаб-қувватлашини баён қилди.
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон эълон қилган ёзма баёнотида ҳужумни “даҳшатли жиноят”, дея атади.
Ҳудкуш ҳужуми Истанбул марказидаги Тақсим майдонини қўриқлаётган полиция кучларига қарши амалга оширилди.
Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Лекин баъзи таҳлилчилар портлашга Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчилар партиясининг алоқаси борлигини тахмин қилмоқда.
Бу гуруҳ 13 августда бир томонлама равишда эълон қилган сулҳ муддати якшанба куни тугаши керак эди. Курд айирмачилари ва сўл қанотдаги экстремист гуруҳлар ўтмишда Истамбулда бу каби ҳужумларни амалга ошириб келган.