Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2025, Тошкент вақти: 21:33

Эстония ҳукумат делегацияси Тошкентда музокара ўтказмоқда


Эстония ҳукумат делегацияси Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон алоқалари илиқлаша бошлаган бир кезда Тошкент билан иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.
Эстония ҳукумат делегацияси Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон алоқалари илиқлаша бошлаган бир кезда Тошкент билан иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.

Эстония Бош вазири Андрус Ансип 1 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиëев билан учрашди. Куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон парламенти аъзолари билан учрашган Эстония делегацияси Тошкент билан муносабатларни ўлик нуқтадан силжитиш илинжида.



Эстония Tашқи ишлар вазирлиги сиëсий департаменти бош директори Ммарт Волмер Тошкентдан туриб Озодлик мухбири саволларига жавоб берди.

Ўзбек-Эстония сиëсий муносабатлари ҳақида гапирар экан Ммарт Волмер бу муносабатларни жонлантириш учун Тошкентга келинганини айтади.

- Бош вазириннг ташрифи айнан ана шу муносабатларни ўлик нуқтадан силжитиб ҳаракатга келтиришни мақсад қилган. Кейинги йилларда икки давлат ўртасида фаол муносабатлар мавжуд эмас эди. Европа Иттифоқининг 2009 йилги тавсиясида Ўзбекистонга нисбатан муносабатларни юмшатиш назарда тутилган. Биз бу ҳужжатга таяниб Ўзбекистон билан алоқаларни янгиламоқдамиз¸ дейди Ммарт Волмер.

Эстония делегациясининг илк куни самарали бўлди¸ дейди Волмер.

- Кун аввалида Ўзбекистон парламентининг икки палатаси раҳбарлари билан учрашдик. Кейин Бош вазир билан учрашдик. Учрашувлар дўстона руҳда кечди.

Озодлик: Делегация аъзолари инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашдими ва учрашувлар чоғида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти¸ қамоқдаги сиëсий маҳбуслар тақдири муҳокама қилиндими?

- Европа Иттифоқида инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқот лойиҳаси бор. Мана шу лойиҳа тавсиялари асосида мулоқотлар бўлди. Агар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари яхшиланса¸ Европа Иттифоқи билан муносабатлар янада жипслашган бўларди¸ деган маънода мулоқотлар бўлди. Албатта¸ сиз айтган масалалар муҳокама қилинди¸ аммо бу икки Бош вазир ўртасидаги икки томонлама расмий ташриф эканини айтишим лозим¸ дейди Эстония Tашқи ишлар вазирлиги сиëсий департаменти бош директори Ммарт Волмер.

Эстония Ташқи ишлар вазирлиги мулозими музокараларда ўртадаги 16 йиллик алоқани янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинганини айтди.

Суҳбатдош Эстония Бош вазири сафари давомида ўзбек расмийлари билан Афғонистондаги вазиятнинг Марказий Осиë минтақасига таъсири масалаларини ҳам муҳокама қилишини таъкидлади.

Эстония Бош вазирининг Ўзбекистонга сафари 3 ноябргача давом этади.
XS
SM
MD
LG