Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Россия собиқ Бош вазири оламдан ўтди


Елцин ва Черномирдин¸ 1994 йил.
Елцин ва Черномирдин¸ 1994 йил.
Россия собиқ Бош вазири Виктор Черномырдин 73 ёшида вафот этди.

Россия ахборот агентликлари Черномырдиннинг ўлими сабаблари тўғрисида хабар тарқатмади.

Анча вақтдан бери сурункали касалликдан азият чекиб келган Виктор Черномырдин Москвадаги уйида оламдан ўтди.

Черномырдин собиқ президент Борис Ельцин даврида, 1992 – 1998 йилларда Россия Бош вазири бўлиб ишлаган.

Ундан аввал Черномырдин "Газпром" ширкатининг раҳбари бўлган.

2001 йилда Россиянинг Украинадаги элчиси этиб тайинланган Черномырдин¸ 2009 йилда иқтисодий масалалар бўйича президент Дмитрий Медведевга маслаҳатчи бўлгунига қадар элчи лавозимида ишланган.

Виктор Черномырдиннинг вафоти муносабати билан Беларус, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина президентлари, шунингдек, Россия вилоятлари раҳбарлари, депутатлар, таниқли сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари таъзия изҳор қилдилар.

Черномырдин жума куни Москвадаги Новодевичье қабристонига дафн қилинади.

Россия президенти Дмитрий Медведевнинг фармонига кўра, Виктор Черномырдинни дафн этиш маросимини ташкиллаштириш учун давлат комиссияси тузилди.

Дафн маросими телевидение орқали бевосита кўрсатилади.
XS
SM
MD
LG