Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:55

Қотилликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси Остонада қўлга олинди


Қозоғистондаги ахборот агентликлари “Орбита” савдо уйининг қўриқчисини ўлдирганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси пойтахт Остонада ушланганини хабар қилди.

3 ноябр куни ўтказилган брифингда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Куанышбек Жуманов ҳозирда жиноятнинг бошқа иштирокчиларини топиб, уларни қўлга олиш борасида қидирув-суриштирув ишлари олиб борилаётганини айтди.

Жумаевга кўра, 31 октябр куни “Орбита” савдо уйининг қўриқчисини ўлдирган шахслар 10та дўконни очиб кумушдан ишланган заргарлик буюмлари, галантерея маҳсулотлари, кийим-кечак ва уяли телефон карточкаларини ўғирлаб кетган.

Қўлга олинган шахс, айни савдо уйининг собиқ қўриқчиси, ўз айбини тан олган ва ўғирланган буюмларни қайтарган.
XS
SM
MD
LG