Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2025, Тошкент вақти: 17:15

АҚШ Мудофаа вазирлиги Яманга ёрдам беришни режаламоқда


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Америка ҳарбийлари Ал-Қоида тахдиди кучайиб бораётган Яманда хавфсизлик кучларини кучайтиришга ёрдам беришини айтди.

Ёрдам қандай кўринишда бўлиши ҳақида гапирмаган Гейтс “асосий эътибор тайёргарлик масаласи”га қаратилишини қайд этди.

Ўтган ой Ямандан АҚШга жўнатилган юклар орасида портловчи моддалар борлиги фош қилинган эди. Бунинг масъулиятини Араб ярим оролидаги Ал-Қоида ўз зиммасига олганди.

Шундан сўнг Вашингтон Яман ҳукуматига жанггариларга қарши чоралар кўриш борасида босимни кучайтирди.

Айни пайтда “Вашингтон пост” газетаси Ал-Қоида жанггариларини йўқ қилиш учун АҚШ Яманга одамсиз бошқариладиган учқичлар жойлаштирганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG