Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2025, Тошкент вақти: 00:22

Озарбайжонда президент Алиев партияси парламентда кўпчиликни ташкил қилaдиган бўлди


Озарбайжонда президент Илҳом Алиевга оид партия мамлакат парламентида кўпчиликни ташкил қилaдиган бўлди.

Якшанба куни Озарбайжонда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижалари бундай хулосага замин бўлмоқда.

"Янги Озарбайжон" партияси аъзолари ҳозирданоқ ўзларининг сайловдаги мутлақ ғалабасидан гапирмоқда.

8 ноябр тонгидаги маълумотга кўра, "Янги Озарбайжон" партияси 125 кишилик парламентнинг 70 ўрнини эгаллаган.

Энг кўп овозни мамлакат президентининг хотини Меҳрибон Алиева қозонган.

Айни пайтда Озарбайжон мухолифати сайлов пайтидаги ғирромликлардан хавотир билдирди.

"Халқ жабҳаси" ва "Мусоват" партияси эски ва асосий мухолиф партиялардир.

Сўнгги хабарларга кўра, "Мусовот" партиясидан бир киши ҳам праламентга кира олмаган.

Махаллий ва халқаро кузатувчилар эса иқтидордаги ҳокимиятнинг мухолифатга нисбатан қаттиқ тазйиқлари ҳақида ҳам гапирмоқда.

Озарбайжондаги парламент сайловларида сайловчиларнинг сустлиги кузатилди. Сайловчиларнинг 50 фоизидан салгина кўпи сайлов қутилар олдига келгани қайд қилинди.
XS
SM
MD
LG