Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:52

ЕИ Исроилни янги уйлар қуриш режасидан воз кечишга чақирди


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Исроилни Қуддус шаҳрининг босиб олинган шарқий қисмига яҳудийлар учун янги уй қуриш режасидан воз кечишга чақирди.

Эштон хоним Қуддус шарқига 1300 та янги уй қуриш ҳақидаги режа халқаро ҳамжамиятнинг Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик жараёнини жонлантириш йўлидаги уринишларига зид эканини айтди.

Исроил ҳукуматининг 8 ноябр куни эълон қилинган бу режаси фаластинликлар ғазабини қўзғади.

Улар буни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг тинчлик музокараларига саботажи, дея атади.
XS
SM
MD
LG