Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Теҳронда минтақавий ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилинди


Ўзбекистон Эроннинг Бандар Аббос порти орқали жаҳон бозорига чиқиш истагида.
Ўзбекистон Эроннинг Бандар Аббос порти орқали жаҳон бозорига чиқиш истагида.

Эрон, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон савдо ва транспорт соҳасида ҳамкорлик қилади.

Теҳронда Эрон, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Транспорт вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

ISNA ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашувдан кейин эълон қилинган баёнотда транспорт соҳасида ҳамкорлик минтақа давлатлари ривожига ҳисса қўшиши таъкидланган.

Тўрт давлат вазирлари Эрон жанубида жойлашган Бандар Аббос портидан Туркманистон ва Ўзбекистонга қадар темирйўл инфратузилмасини яратиш, шунингдек, Ашхобод ва Тошкентга темирйўл поездлари қатновини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилганди.

Учрашув қатнашчилари Форс Кўрфази ва Уммон денгизи орқали халқаро юклар транзити бўйича, божхона, транспорт ва қўшма инвестиция бўйича ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш учун ишчи қўмитаси учрашувини ўтказишга келишиб олдилар.

Теҳрон учрашувида келаси йил март ойига қадар Ашхободда вазирлар даражасида учрашув ўтказиб халқаро транзит ва транспорт қатнови бўйича шартнома имзолашга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG