Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:34

АҚШ президентининг Индонезия ташрифи тугади



Барак Обама Индонезияга қилган бир кунлик сафари чоғида бу мамлакатнинг авторитар бошқарувдан демократик ривожланиш йўлига муваффақиятли ўтганини олқишлади.

АҚШ раҳбари Индонезиядаги бағрикенглик замонавий, гуллаб-яшнаган ва ривожланган исломий давлат намунаси бўла олиши мумкинлигини айтди.

- Биз айрича йўлларни босиб ўтган икки давлатмиз. Халқларимиз юзлаб миллион одамга турли динларга эътиқод қилувчиларнинг бир байроқ остида эркин бирлаша олишлари мумкинлигини кўрсатди, деди АҚШ раҳбари.

Барак Обама пайшанба куни бошланадиган саноати тараққий этган Катта йигирмалик раҳбарлари саммитида қатнашиш учун 10 ноябр куни Жанубий Кореяга борди.

Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида иштирок этиш учун Обама Жанубий Кореядан Японияга жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG