Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:40

Бишкек суди қотилни авф қилди



Бир қатор қотилликларда айб деб топилиб умрбод қамоқ жазоси ўтаëтган Эркин Мамбеталиев Бишкек суди тарафидан озодликка чиқарилди.

24.кг нашрининг ëзишига кўра¸ қотиллиги судда тасдиғини топган Мамбеталиев ўз вақтида сиëсатчи Алмаз Атамбаевнинг тансоқчиси бўлган.

24.кг нашрига кўра 2010 йил апрел тўнтаришидан кейин иқтидорга келган Атамбаев ўз тансоқчисини қамоқдан чиқариб олишга муваффақ бўлди.

Мамбеталиев 2004 йилда қамоққа олинган бўлиб¸ суд унинг бир қатор қотилликлар¸ жумладан парламент депутатини қасддан ўлдирганлигини аниқлаб¸ бир умрлик қамоқ жазосини белгилаган эди.

Бишкек суди қотил зиммасидан айбни соқит қила олмади¸ аммо Мамбеталиевни амнистия актига биноан суд залидан озод қилишга қарор берди.
XS
SM
MD
LG