Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:24

Сеулда Катта йигирмалик саммити тугади


Саноати тараққий этган Катта йигирмалик раҳбарлари миллий валюталар қадрини пасайтиришдан тийилишга келишиб олдилар.

Жанубий Корея пойтахти Сеулда саноати тараққий этган Катта йигирмалик раҳбарлари саммити ниҳоясида эълон қилинган қўшма баёнотда давлат раҳбарлари миллий валюталарнинг бозор белгилайдиган курси тизими сари ҳаракат қилишга ваъда бердилар.

Саммит охирида чиқиш қилган АҚШ президенти Барак Обама адолатсиз савдо ва пул курсининг бошқарилиши иқтисодий тикланиш жараёнини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантирди.

- Айрим давлатларда кўп миқдорда профицит, базиларида катта миқдорда дефицит борлиги кузатилмоқда. Иқтисодий бўҳронга олиб келган эски бу номутаносиблик гирдобига қайтиш глобал тикланишга таҳдид солиши мумкин¸ деди АҚШ президенти.

Саноати тараққий этган Катта йигирмалик саммити иштирокчилари Халқаро валюта жамғармаси тизимини ўзгартиришга ҳам келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG