Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:47

Ўзбекистонлик сенатор автоҳалокат қурбони бўлди


Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмитаси аъзоси, сенатор Тўра Раҳмонов Қарши - Янги Нишон йўлида содир бўлган автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, Раҳмоновнинг ўзи бошқариб кетаётган автомобил трактор билан тўқнашиб кетгани оқибатида оламдан кўз юмган.

Тўра Раҳмонов Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги фермер хўжалиги раҳбари бўлган.

Ундан олдин Сенат раиси Илгизар Собировнинг ўғли ҳам ўзи бошқараётган автомобил трактор билан тўқнашиб кетгани натижасида нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG