Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:05

Ҳаитида вабо қурбонлари сони ортмоқда


Сўнгги кунларда Ҳаитида вабодан 120 дан зиёд киши нобуд бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ўтган бир ой ичида эпидемия ҳаммаси бўлиб 917 одам ёстиғини қуритган.

Ҳаитида вабо эпидемияси ўтган ой ўрталарида тарқала бошлаган эди. Ўшандан бери 14 мингдан зиёд одам бу касалликни юқтирди.

Ҳукумат расмийларига кўра, январ ойидаги зилзиладан кейин бошпанасиз қолган 1.3 миллион киши учун вабо жиддий хатардир. Бошпанасиз қолганлар шаҳар атрофидаги чодирларда кун кечиришмоқда.

Санитария вазиятининг ўта абгорлиги, тоза ичимлик сув тақчиллиги вабо тарқалиши учун қулай шароит яратади.

Эпидемиянинг Ҳаити пойтахти Порт-о-Принс томон ҳаракат қилаётганидан хавотирлар кучайган. Ҳукумат юқумли касалликнинг янада тарқалишига йўл қўймасликка уринаётир.
XS
SM
MD
LG