Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:27

Канада Афғонистонга ҳарбий маслаҳатчилар юборади


Канада Афғонистонга 900 дан ортиқ ҳарбий инструктор жўнатади. Улар Афғонистон армияси ҳарбий ҳизматчиларини тайёргарликдан ўтказишади.

2011 йилдан Канада ҳарбий бўлинмалари мамлакатдан чиқарилганидан сўнг хавфсизликни таъминлаш масъулияти афғон ҳарбий ҳизматчилари зиммасига ўтади.

Канада парламенти қарорига мувофиқ, Афғонистондаги халқаро кучлар таркибидаги 2800 канадалик ҳарбий келаси йил ўрталарига қадар ватанига қайтарилиши керак.

АҚШ президенти Барак Обама ва НАТО раҳбари Андрес Фог Расмуссен Оттаванинг Афғонистонга ҳарбий инструкторлар юбориш қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG