Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:31

Туркманистон раҳбари Остона саммитига боради


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов Эронга сафар қилади ва Остона шаҳридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам иштирок этади.

Бу ҳақда Туркманистон расмий матбуоти берган хабарга кўра, давлат етакчисининг Эронга сафари Ҳангеран-Сангбаст газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этиш ниятида амалга оширилади. Бу қувур 2010 йилнинг январида ишга тушган Давлатобод-Серакс-Ҳангеран қувурига уланади.

Эрон расмий ахборот воситалари ушбу маросимда ҳар икки давлат президентлари иштирок этишини хабар қилган.

Шунингдек, туркман расмий матбуоти Қурбонқули Бердимуҳамедовнинг 1-2 декабр кунлари Остонада бўладиган ЕХҲТ саммитида ҳам иштирок этишини ҳам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG