Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:13

Покистондан Суданга учган Россия самолёти қулади


Покистонда Россияга қарашли юк ташувчи самолёт қулаши оқибатида унинг бортидаги саккиз кишилик экипажнинг ҳаммаси қурбон бўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Суданга йўл олган самолёт ҳавога кўтарилишидан икки дақиқа ўтибоқ, аэропорт яқинидаги ҳарбийлар учун мўлжаллаб қурилаётган бинога урилган.

Оқибатда бинода бўлган бир киши жароҳатлангани тахмин қилинмоқда. Бахтли тасодиф туфайли фожеадан бир неча юз метр наридаги аҳоли зич жойлашган турар-жой биноси омон қолган.

Ҳозирча ҳалокат сабаблари хусусида аниқ маълумотлар берилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG