Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2025, Тошкент вақти: 10:35

Россияда террорчиликда гумонланган тожикистонликлар қўлга олинди


Россия Ички ишлар вазири Рашид Нургалиевнинг айтишича, Тожикистоннинг Сўғд вилоятида террорчилик амалиётини амалга оширганликда гумонланиб, қўлга олинган уч нафар тожикистонлик айни пайтда вақтинчалик сақлаш изоляторида ушланиб турибди.

- Ҳақиқатан Россияда уч тожикистонлик қўлга олинган. Улар Тожикистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирув эълон қилингани учун ҳам ушланган. Айни пайтда улар тергов қилинаяпти. Бироқ уларни ватанига экстрадиция қилиш масаласи очиқ қолмоқда, чунки уларга аниқ айблар қўйилмаган, - деди вазир Нургалиев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 сентябр куни Хўжанд марказида жойлашган Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси минтақавий бўлими ҳовлисида рўй берган кучли портлаш оқибатида 3 милиция вакили ҳалок бўлганва 26 милиция ходими турли жароҳат олган эди.

Портлашни амалга оширганликда гумонланган 14 тожикистонлик жорий йил октябр ойида қўлга олинган эди.

Куч ишлатар тизимлар маълумотларида Хўжандда содир этилган портлашда Ўзбекистон Исломий ҳаракати қўли борлигини айтилаётган бир пайтда бу ҳужум учун масъулиятни ўзини "Ансоруллоҳ жамоаси" деб атаган номаълум гуруҳ зиммасига олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Лекин расмийлар мамлакатда бундай гуруҳ мавжудлигини инкор қилишди.
XS
SM
MD
LG