Ўзбекистонда болалар боғчалари хусусий таълим массасаларига 2011-йили ижарага берилади.
Бу ҳақда Вести.уз сайти хабар қилди.
Агентликка кўра, шаҳарлар ва вилоят марказларидаги мактабгача тарбия муассасалари тажриба тариқасида хусусий таълим массасаларига 25 йил ва ундан кўпроқ муддатга бепул ижарага берилади.
Бу чора мамлакатнинг 2011-йилги бюджет сиёсати доирасида амалга оширилади.
Болалар боғчаларини ижарага олувчилар ўз зиммаларига уларнинг моддий-техникавий базасини модернизациялаш ҳамда давлат мулкини асраш масъулиятини олади.
Агентликка кўра, шу кунда Ўзбекистонда 6318 та мактабгача тарбия муассаси бўлиб, улардан 2585 таси (41%) шаҳарларда ва 3733 таси (59%) қишлоқларда жойлашган.
Бу муассаларда ўзбекистонлик 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг 533514 нафари (20,4%) тарбияланади.