Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

2011 йил: Иқтисодий башоратлар


2010 йил жаҳон бўйлаб иқтисодий ва молиявий бўҳрон ҳовури сал босилган бўлса-да¸ инқироз оловининг бир жойда ўчиб¸ бошқасида ëниши глобал миқëсда саросималарни пасайтирмади. Хўш¸ 2011 йилда глобал иқтисоддан қандай жиддий силсилаларни кутиш мумкин?


2011 йил иқтисодий манзараси тарҳини чизиб беришни сўраб Озодлик мухбирлари халқаро майдонда танилган уч йирик мутахассисга мурожаат қилди.

Булар Халқаро Валюта жамғармасининг собиқ бош иқтисодчиси¸ ҳозирда The New York Times газетасининг иқтисод бўйича блоггери¸ профессор Саймон Жонсон¸ АҚШ Марказий банкининг етакчи тарихчиси¸ Карнеги Мелон университетининг сиëсий иқтисод бўйича профессори Алан Мелтзер ҳамда бир қатор Британия ҳукуматларининг иқтисодий маслаҳатчиси¸ ҳозирда Capital Economics Ltd ширкати бошқарувчиси Роджер Бутллардир.

Озодлик: 2011 йилда дунëнинг иқтисоди кучли давлатларида инқироздан кейинги ўнгланишними ëки иккинчи пастга шўнғишними кутиш ўринлироқ?

Саймон Жонсон:
Менимча¸ иккинчи шўнғиш бўлмайди¸ аммо 2011 йилда Европа иқтисоди жиддий муаммолар домига тортилади. Баҳорга бориб жаҳон иқтисодий ўсишини сустлаштирувчи бўҳроннинг яна бир давраси бошланади. Шу боис¸ янги йилда кучли иқтисодий ўсиш бўлмайди ва ишсизлик жаҳон бўйлаб энг жиддий муаммога айланади¸ деган ўйдаман.

Роджер Бутл:
Менимча¸ 2011 йилда на кучли иқтисодий ўсиш ва на янги бўҳрон бўлади. Мен ҳам Европада жиддий бўҳрон юзага чиқиши боис¸ глобал иқтисодий ўсиш пастлайди ва кучайиб келаëтган давлатларда ҳам ўсиш суръати секинлайди¸ деган фикрдаман. Шу боис¸ 2011 йилда 2010 йилга нисбатан сал камроқ ўсиш бўлади¸ аммо глобал инқироз бўлмайди¸ деб тахмин этаман.

Алан Мелтзер: Менимча¸ глобал инқироздан энг кўп зарба еган АҚШ ва Европа итисодида секин бўлса-да¸ олдинга силжиш бўлади. Аммо ишсизлик муаммосини ҳал қилишда сезиларли натижага эришишни ҳали-вери кутмаслик керак¸ деб ўйлайман.

Озодлик:
Греция ва Ирландияда юзага чиққан молиявий бўҳрон¸ айни инқирознинг Италия ва Португалияда юзага чиқиш эҳтимоли кўпчиликни евроҳудуд келажагига ишончсизлик билан қарашга мажбур қилмоқда. Сизнингча¸ 2011 йилда евроҳудуд ҳозирги шаклда сақланиб қоладими? Сиз евроҳудуднинг¸ дейлик¸ беш йиллик келажагини қандай тасаввур қиласиз?

Саймон Жонсон: Менимча¸ январда Эстония ҳам қўшилгач¸ 17 аъзога эга бўладиган евроҳудуд бу бўҳрондан омон чиқа олади¸ аммо унинг ҳозирги таркибда қолишига шубҳам бор. Шунингдек¸ евроҳудуднинг молиявий бўҳрон бошланган аъзо давлатларни қутқариб қолиш сиëсати ҳам узоқ давом этишига ишонмайман. Мен евроҳудуд ичидаги ўзак гуруҳ сақланиб қолади ва беш йил ичида бу гуруҳ ўзини ислоҳ қилиб¸ асосий муаммоларини ҳал эта олади¸ деб ишонаман.

Роджер Бутл:
Мен евроҳудуднинг ҳозирги шаклда сақланиб қолишига ишонмайман. Агар яқин орада камида битта давлат евро бирлигидан чиқиб кетмаса¸ мен ҳайратга тушган бўлардим. Менимча¸ келаси йили бир эмас¸ бир нечта давлат бу ҳудудни тарк этади. Бюджет тақчиллиги домига тортиладиган давлатлар сони кўпайгач¸ евроҳудуд уларнинг барини қутқара олмай қолади ва менинг тахминимча¸ у жануб ва шимолга бўлиниб кетади. Аммо бундай бўлиши учун евроҳудудни ушлаб турган Германия сиëсий зеҳниятида инқилоб бўлмоғи лозим. Улар ҳозирча бунга тайëр эмас.

Алан Мелтзер: Мен Греция каби евроҳудуд аъзоларининг ўз қарзини реструктуризация қилишдан қандай қочиб қутулишини тасаввур қилолмаяпман. Ҳозирча халқаро тизимлар билан бу борада бораëтган музокаралар муаммонинг ечими эмас¸ фақат уни кечиктириш бўлиб қолмоқда. Олган қарзи тўлаш қурбидан анча катта давлатлар эса¸ евроҳудуд ичида кўпайиб бормоқда. Бундай вазиятда¸ эртами кечми евроҳудуд ўзини жиддий ислоҳ қилишга мажбур бўлади.

Озодлик:
2011 йилда АҚШ долларининг қурби қандай бўлади¸ деб ўйлайсиз?

Саймон Жонсон: Евро кучсизланиши доллар қадри кўтарилишига ëрдам беради¸афтидан. Евроҳудуд муаммолари кучайгач¸ дейлик¸ Испания¸ Италия ва Белгияда молиявий инқироз юзага чиққач¸ одамлар ўз пулини хатарсиз валюталарга кўчиришга бошлайди ва шунда доллар яна евродан бехатарроқ деб топилиши мумкин. Аммо бу долларнинг ҳали жуда узоққа чўзиладиган муаммоларига ечим бўла олмайди. АҚШ олиб бораëтган молиявий сиëсат ўта маъсулиятсиз ва евроҳудуд ўз муаммоларини ҳал қилиб олгач¸ одамлар яна жамғаргасини доллардан қайта еврога кўчиради ва бу яна долларнинг заифлашувига сабаб бўлади.

Роджер Бутл: Валюталар келажагини башорат қилиш ўта қалтис¸ обрў келтирмайдиган иш. Бундай башоратни қийинлаштирадиган жиҳат¸ мавҳумликнинг ниҳоятда кучлилигидир. Тахминимча¸ евроҳудуд молиявий бўҳрон домига қанча кўп тортилса¸ доллар шунча кучаяди.

Алан Мелтзер:
Долларнинг узоқ муддатли ҳаракат траекторияси пастга қараб кетишдир. Аммо унинг бир ойдан иккинчисига ўтганда қандай ҳаракатланиши жуда кўп омилларга қарам ва шу боис буни башорат қилиш жуда қийин. Аммо диққатга сазовор жойи шундаки¸ Европадаги иқтисодий-молиявий муаммоларга қарамай¸ кейинги ойлар ичи долларнинг заиф бўлса-да Европа валюталарига нисбатан қурби ўрта ҳисобда кучайди эмас¸ балки пасайди.
XS
SM
MD
LG