Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2025, Тошкент вақти: 10:51

Ҳелманд вилояти ҳокими оқсоқоллар билан келишувга эришди


Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилояти оқсоқоллари исёнчилар ҳужумларини тўхтатиш ва хорижлик жанггариларни минтақадан чиқариб юборишни ваъда қилдилар.

Афғонистон жанубидаги халқаро коалиция кучлари қўмондони, АҚШ армияси генерали Ричард Миллсга кўра, Сангин тумани оқсоқоллари ва Ҳелманд ҳокими Гулобиддин Мангал халқаро кучлар билан маслаҳатлашиб, шундай келишувга эришган.

Сўнгги тўрт йил давомида Сангин туманида 100 дан ортиқ Британия ҳарбийлари ҳамда октябр ойи ўртасида шу минтақага жойлаштирилган ўнлаб АҚШ денгиз пиёда аскарлари ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG